Россиянинг Ми-24 вертолёти Арманистон-Озарбайжон чегарасида уриб туширилди

Олам 8419
image

Россиянинг Ми-24 вертолёти Арманистоннинг Ерасхаҳоли пунктида ҳалокатга учради. Бу ҳақда РИА Новости РФ Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.

Ҳодиса бугун, 9 ноябрь куни соат тахминан 17:30 ларда (Москва вақти билан) содир бўлган. Вертолёт Озарбайжон чегараси яқинида Россиянинг 102- ҳарбий базаси автоколоннасини кузатиб бораётганда қулаган.

“Ми-24 га ердан портатив зенит-ракета мажмуаси билан ҳужум қилинди. Ракета тегиши натижасида вертолёт бошқарувни йўқотди ва Арманистон ҳудудида тоғли районга қулади”, дейилган хабарда.

Натижада икки нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган, бири ўрта оғирликдаги жароҳатлар билан эвакуация қилинган.

Россиянинг 102-ҳарбий базаси қўмондонлиги вертолётга ўқ узганларнинг шахсини аниқлаш бўйича тергов олиб бормоқда.

“Россиянинг Ми-24 вертолёти жанговар зонадан ташқарида Арманистон Республикаси ҳудудида ҳавода уриб туширилди”, дея таъкидлаган Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков.

Ҳодиса Тоғли Қорабоғда ҳарбий тўқнашувлар авж олган вақтда юз берди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 474
Рейтинг: 2.9
t
×