Алиев оғаси Эрдўғанга мактуб йўллади

Олам

image

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга миннатдорлик мактуби йўллади. Алиев ўз мактубида Эрдўғанни “ака” деб унга ҳурмат кўрсатган.

“Ҳурматли жаноб Президент, қадрдон акам, 27 сентябрь куни Арманистон Озарбайжонга қарши навбатдаги ҳарбий провокацияни амалга оширди. Арманистон Қуролли кучлари турли қуроллар, жумладан, оғир артиллерияни қўллаган ҳолда бизнинг аҳоли пунктлари ва ҳарбий позицияларимизга ҳужум қилди”, деган Алиев яна бир бор бўлган ишларни ёдга олиб.

У бу ҳужумлар натижасида ҳозиргача 19 нафар тинч аҳоли, жумладан, икки бола ҳалок бўлганини, 55 киши яраланганини айтган ва Озарбайжон армияси қарши ҳужумга ўтганини қўшимча қилган.

Алиевнинг таъкидлашича, Арманистон Озарбайжонга қарши биринчи марта ҳарбий ташвиқотга қўл урмаяпти.

“Июль-август ойларида амалга оширилган ҳарбий провокациялар, Озарбайжоннинг босиб олинган ерларига хорижликларни жойлаштириш Арманистон ўзининг тажовузкор сиёсатидан воз кечмаганини кўрсатди. Арманистон раҳбарияти ўзининг “Тоғли Қорабоғ – бу Арманистон ва нуқта”, деган баёноти билан музокаралар ўтказиш мантиқсиз қилиб қўйди”, деган Алиев Эрдўғанга йўллаган хатида.

Алиев Арманистоннинг Озарбайжонга қарши навбатдаги ҳарбий ҳаракати бошланиши билан қардош Туркия Республикаси бу тажовузкор ҳаракатни қоралади.

“Сизнинг бу масалага алоқадор очиқ ва қаттиқ баёнотларингиз Озарбайжон ёлғиз эмаслигини кўрсатди. Тегишли давлат идоралари раҳбарлари, парламент аъзолари ва Туркия жамоатчилиги вакиллари ҳам ушбу масалага қатъий ва аниқ муносабат билдирди. Ҳар куни менга турк биродарларимиздан кўплаб қўллаб-қувватлаш хатлари келяпти”, дейди Алиев Туркиянинг ёрдамига юқори баҳо бериб.

Алиев мактуби сўнгида Эрдўғанга саломатлик, ишларида омад ва Туркия халқига абадий тинчлик ва ривожланишни тилаб қолган.

Маълумот учун, Ражаб Тойиб Эрдўған Озарбайжон ва Арманистон ўртасида ярашув жараёнига бошчилик қилувчи Минск гуруҳии аъзолари АҚШ, Россия ва Франция 30 йилдан бери бу масалани адолатли ҳал қилмаганини қоралаганди

Маълумот учун, расмий Бакуга кўра, Арманистон Қуролли Кучлари жорий йилнинг 27 сентябрь куни соат 06:00 дан бошлаб Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга оширди, бутун фронт бўйлаб Озарбайжон армиясининг позицияларини, шунингдек, олдинги чизиқ зонасида жойлашган аҳоли пунктларини ўққа тутди. Унда мингга яқин ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.

Арманистон ҳужум Озарбайжон қуролли кучлари томонидан бошланганини айтмоқда. Озарбайжон эса қуролли тўқнашувга нисбатан жавоб ҳужумлари бошлаганини расман эълон қилиб, Арманистон чегарасидаги тинч аҳоли вакилларини чегара ҳудудларидан четга чиқишларини сўради.

Ҳолат бўйича Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев халққа мурожаат билан чиқиб, тўқнашув Озарбайжоннинг провокацияси эмаслигини айтди.

Никол Пашинян эса мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилди.  Бунинг ортидан Илҳом Алиев мамлакатда ҳарбий ҳолат ва комендантлик соати эълон қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Шунингдек, Алиев 28 сентябрь куни қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев Қорабоғ тўқнашуви Туркия-Озарбайжон

Баҳолаганлар

249

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг