Алиев Арманистондан қайтариб олинган Ағдамда илк турар-жой биноси пойдеворини қўйди

Олам

image
0:00
0:00
download

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Ағдам шаҳрида қуриладиган биринчи турар-жой биносига пойдевор қўйиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берган.  

Арманистон Қуролли Кучлари бўлинмалари 1993 йил 23 июлда Ағдам вилоятининг бир қисмини эгаллаганди. Ўнлаб йиллар давомида Ағдам вилоятининг 77,4 фоизини ташкил қилувчи 846,7 кв. км ҳудуди Арманистонга тегишли бўлиб келганди. 

Озарбайжон ўтган йилги ҳарбий тўқнашувлар вақтида Ағдам вилоятининг бир қисмини арманлардан озод қилди.

Ўтган йилнинг 10 ноябрь куни эса Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Россия Президенти Владимир Путин томонидан имзоланган уч томонлама келишувга мувофиқ, Арманистон Қуролли Кучлари томонидан босиб олинган Ағдам вилоятининг қолган қисми ҳам Озарбайжон Республикасига қайтарилди. 

Ағдам вилояти аҳолиси бугунги кунда 202 200 кишини ташкил этади. 

Ишғол қилинишидан олдин вилоят ҳудудида 54 та тиббиёт муассасаси ва 79 та маданият маркази фаолият кўрсатган. 

Аввалроқ, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучларининг разведка-қўпорувчилик гуруҳини Озарбайжон ҳудудига кўчиришга урингани ҳақида эълон қилиб, олти нафар арманистонлик ҳарбий қўлга олинганини айтганди.  

Кейинчалик, Арманистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашинян чегарада содир бўлаётган воқеалар Озарбайжон томонидан халқаро ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилиши эканлигини таъкидлаганди. 

Сўнг, АҚШ Арманистон ва Озарбайжонни чегараларни тинчлик йўли билан белгилашга чақирди ва бунда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алиев Ағдам

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг