АҚШ Баку ва Ереванга чегара масаласида ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди
Олам
−
28 Май 2021 3804 1 дақиқа
АҚШ Арманистон ва Озарбайжонни чегараларни тинчлик йўли билан белгилашга чақирди ва бунда ёрдам беришга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти вакили Нед Прайс маълум қилган.
Вашингтон икки давлат чегарасидаги вазиятнинг кескинлашишидан, шу жумладан бир неча арман аскарларининг ҳибсга олинишидан хавотирда эканини билдирди.
“Биз ҳар икки томонни ушбу ҳодисани дарҳол ва тинч йўл билан ҳал қилишга чақирамиз. Шунингдек, биз Озарбайжонни барча ҳарбий асирларни ва бошқа ҳибсга олинганларни зудлик билан озод қилишга чорлаймиз”, деган Прайс.
Таъкидланишича, АҚШ демаркация қилинмаган қисмлар бўйича ҳар қандай ҳаракатни кераксиз ва провокацион деб ҳисоблайди.
Аввалроқ, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучларининг разведка-қўпорувчилик гуруҳини Озарбайжон ҳудудига кўчиришга урингани ҳақида эълон қилиб, олти нафар арманистонлик ҳарбий қўлга олинганини айтганди.
Кейинчалик, Арманистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашинян чегарада содир бўлаётган воқеалар Озарбайжон томонидан халқаро ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилиши эканлигини таъкидлаганди.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль