Курс UZS

USD

12 970.19

-11.06

EUR

13 572.01

-25.85

RUB

142.20

0.03

“Ал-Наср” 77 миллион евролик трансферни амалга оширди

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби “Астон Вилла”нинг колумбиялик ҳужумчиси Жон Дуранни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўз Х саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, 21 ёшли ҳужумчи трансфери риёдликларга 77 миллион еврога тушган. Футболчи билан тузиладиган шартнома муддати ҳозирча аниқ эмас, аммо Дуран билан келишув узоқ вақтга мўлжалланган.

Тез орада Дуран “Ал-Наср”да тиббий кўрикдан ўтади ва клуб футболчиси сифатида эълон қилинади.

Маълумот учун, “Transfermarkt” томонидан нархи 40 миллион еврога баҳоланаётган Дуран жорий мавсум “Астон Вилла” сафида  29 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди. Англия клубигача Дуран “Чикаго Файр” ва “Энвигадо” каби клубларда тўп тепган.


Мақола муаллифи

Теглар

Астон Вилла Ал-Наср Жон Дуран

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг