“Ал-Иттиҳод” бразилиялик футболчи трансферини эълон қилди (видео)

Спорт

image

“Ливерпуль” клубининг бразилиялик ярим ҳимоячиси Фабиньо Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақда  Саудия клуби матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, “Ал-Иттиҳод” ярим ҳимоячи билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган. “Мерсисайдликлар” 29 ёшли футболчи учун 40 миллион фунт олади.

Бразилиялик футболчи АПЛ клубида беш мавсум ўтказди ва Европа Чемпионлар Лигаси ва Англия чемпионатида ғолиб бўлди. Ўтган мавсум Фабиньо Англия чемпионатда 36 ўйинда 2 голга ассистентлик қилди.

Таъкидлаш жоиз, “Ал-Иттиҳод” Фабиньодан ташқари яна бир неча юлдуз футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Франциялик футболчилар Карим Бензема ва Нголо Канте ҳам айнан шу жамоада тўп тепади. Иккала футболчи ҳам аллақачон Жидда клубида дебют қилиб улгурди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фабиньо Ал-Иттиҳод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг