Салоҳнинг собиқ жамоадоши “Трабзонспор”га қўшилди

Спорт

image

“Ливерпуль” билан Чемпионлар лигаси ва Англия Премьер-лигаси ғолиблигини қўлга киритган бразилиялик футболчи Фабиньо Туркиянинг “Трабзонспор” клубига ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Жорий йилнинг август ойининг бошида “Трабзонспор” Фабиньонинг “Ливерпуль”даги собиқ жамоадоши, мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ билан шартнома имзолаганини ҳам маълум қилган эди.

32 ёшли Фабиньонинг сўнгги клуби Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоаси бўлган. Бразилиялик футболчи 2025-2026 йилги мавсум якунида шартномаси тугагани сабабли клубни тарк этди.

Фабиньо 2018 йилдан 2023 йилгача “Ливерпуль” сафида тўп сурган. У “қизиллар” билан Англия Премьер-лигаси, Чемпионлар лигаси, UEFA Суперкубоги, Англия Кубоги, Англия Лига Кубоги ва Англия Суперкубогида ғолиб чиққан.

Маълумот учун, “Трабзонспор” Туркиянинг етти карра чемпиони ҳисобланади. Клуб ўтган мавсумда мамлакат чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган ва Европа лигасининг асосий босқичига чиқиш учун плей-оффда иштирок этади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг