Академик лицейларга кириш имтиҳонлари санаси аниқ бўлди
Ўзбекистон
−
28 Июль 2021 14934 1 дақиқа
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистонда академик лицейларга кириш имтиҳонлари қачон ўтказилишини маълум қилди.
Унга кўра, академик лицейларга кириш имтиҳонлари жорий йилнинг 26-28 август кунлари Давлат тест маркази томонидан махсус павильонларда ўтказилади.
Кириш имтиҳонлари заруриятга кўра икки сменада ўтказилиши мумкин.
Аввалроқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги академик лицейларда дастлабки саралаш ҳамда асосий имтиҳонлар августдан сентябрь ойига қолдирилганини маълум қилганди.
Live
Барчаси“Demokrat.uz” раҳбари қамалди
12 Ноябрь