АҚШнинг Украинага юборадиган навбатдаги ёрдам пакети ҳажми маълум бўлди
Олам
−
06 Январь 2023 9553 1 дақиқа
Америка Қўшма Штатларининг Украинага юбориладиган навбатдаги ёрдам пакети ҳажми 2,85 миллиард долларга тенг. Бу ҳақда кеча, 5 январь куни ТАСС нашри хабар берди.
Қайд этилишича, расман тасдиқланиши кутилаётган навбатдаги ёрдам пакети Украина Қуролли Кучларини баҳоргача максимал даражада кучайтиришга йўналтиради.
Кутилганидек, пиёда аскарлар учун мўлжалланган ўнлаб Bradley жанговар машиналари ҳам рўйхатдан жой олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Миллий банки томонидан эълон қилинган ҳисоботда, 2022 йилда Украина ҳамкор мамлакатлардан олган молиявий, ҳарбий ва гуманитар ёрдамнинг умумий миқдори 120 миллиард доллардан ошгани маълум қилинган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь