АҚШнинг Украинага юборадиган навбатдаги ёрдам пакети ҳажми маълум бўлди
Олам
−
06 Январь 2023
6063Америка Қўшма Штатларининг Украинага юбориладиган навбатдаги ёрдам пакети ҳажми 2,85 миллиард долларга тенг. Бу ҳақда кеча, 5 январь куни ТАСС нашри хабар берди.
Қайд этилишича, расман тасдиқланиши кутилаётган навбатдаги ёрдам пакети Украина Қуролли Кучларини баҳоргача максимал даражада кучайтиришга йўналтиради.
Кутилганидек, пиёда аскарлар учун мўлжалланган ўнлаб Bradley жанговар машиналари ҳам рўйхатдан жой олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Миллий банки томонидан эълон қилинган ҳисоботда, 2022 йилда Украина ҳамкор мамлакатлардан олган молиявий, ҳарбий ва гуманитар ёрдамнинг умумий миқдори 120 миллиард доллардан ошгани маълум қилинган эди.
LiveБарчаси