АҚШдан Украинага ёрдам камайиши мумкин

Олам 9687
image

АҚШнинг Республикачилар партияси аъзолари ичида Украинага ёрдам кўрсатиш борасида келишмовчиликлар кучаймоқда. Бу ҳақда “Wаshington Post” журнали ёзмоқда.

Вакиллар палатасидаги Озчилик етакчиси Кевин Маккарти оралиқ сайловларда ғалаба қозонганидан кейин Украинага ёрдамни қисқартириши ёки чеклаши ҳақида гапирганди. Шундан сўнг, Украинага ёрдам чекланиши мумкинлиги тўғрисидаги сигналлар кучайди.

Республикачилар партиясида камда-кам бўлиниш юзага келади. Агар Республикачилар Конгресс устидан назоратни қўлга киритса, улар Байденинг Украинага ёрдам кўрсатиш талабига ва Владимир Зелинскийнинг ҳиссий мурожаатларига дуч келади. Ўшанда, Укаринага кўмак кўрсатиш масаласи янада очиқроқ жанга айланади.

Республикачиларнинг айримлари Россиянинг музлатилаган активлари ҳисобидан Укаринага ёрдам беришга қарши чиққан. Улар молиявий жавобгарлик нуқтайи назаридан маблағларни АҚШнинг ичи муаммоларига сарфланиши тўғри бўлади, деб ҳисобламоқда. Американинг собиқ Президенти Дональд Трамп (республикачи) эса Россия етакчиси Владимир Путинга нисбатан ишлатадиган одатий мақтовларини такрорлаб, Украинага нисбатан ёрдамни бутунлай чеклашга чақирган. 

Шунингдек, газетанинг ёзишича, республикачилар орасида Киевга ёрдам кўрсатишда давом этишга ваъда берган кўплаб “эски мактаб лочинлари” бор. Улар айрим ҳолларда Оқ уйни Укаринага бундан ҳам кўпроқ ёрдам қилишга ундаган.

АҚШда озиқ-овқат ва ёқилғи нархининг кўтарилиши, партиядаги бўлинишлар, шунингдек, глобал озиқ-овқат инқирози Укаринага ёрдам бериш учун ишки ва дунёвий каолиция тузиш устида ишлаган Байден учун илк катта қийинчиликдир.

Ҳозирда Конгрессни Байденнинг Демократлар партияси тўлиқ назорат қилмоқда. Аммо 8 ноябрь куни оралиқ сайловлар бўлиб ўтади. Сўровномалар шуни кўрсатмоқдаки, Республикачилар сайловлар якунида Конгресснинг камида битта палатасини қўлга олиши мумкин. Амалда ҳам шундай бўлса, Украинага ёрдам оқими камайиши эҳтимоли юқори.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 375
Рейтинг: 3
t
×