АҚШдаги намойишларда 20 киши қўлга олинди
Олам
−
13 Декабрь 2020
3782Полиция Америка Қўшма Штатлари пойтахи Вашингтонда Трамп тарафдорлари ва мухолифат ўртасидаги тартибсзлик иштирокчиларидан 20 намойишчини ҳибсга олди. Бу ҳақда NBC хабар бермоқда.
Қайд этилишича, намойишларга алоқадор ҳаракатлар учун камида 20 киши ҳибсга олинган. Олти нафар фуқаро полиция ходимларига, 10 киши бошқа фуқароларга ҳужум қилган, тўрт киши тартибсизликларда иштирок этгани учун қўлга олинган. Бир неча намойишчилар ва полиция орасида яраланганлар бор.
Вашингтонда Дональд Трамп тарафдорлари ва мухолифларининг иккита норозилик ҳаракати бўлиб ўтди. Республикачилар, шу жумладан ўта ўнгпараст Проуд Бойс, Фреэдом Плаза ва Капитолий тепалигидаги Олий суд ёнида тўпланиб, “сайловлардаги қаллобликлар” борасида норозилик билдирди.
Шунингдек, 11 декабрь, жума куни Олий суд Техас штати Бош прокурори Кен Пактоннинг мамлакатдаги овоз бериш натижаларини қайтадан кўриб чиқиш тўғрисидаги даъвосини рад этди. Намойишчилар ўртасида тўқнашувлар бошланганидан сўнг, полиция оломонни Оқ уй яқинидаги маҳаллалардан узоқлаштирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Техас Республикачилар партиясининг раиси Аллен Уэст АҚШ Олий судининг 3 ноябрдаги сайлов натижаларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги даъвони рад этиш тўғрисидаги қарорига жавобан Америка конституцияси тамойилларига амал қиладиган “Штатлар иттифоқи”ни тузишни таклиф қилганди.
LiveБарчаси