АҚШдаги қор бўронида 10 киши ҳалок бўлди
Олам
−
17:09
1338АҚШ жанубини қоплаган қор бўрони оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “New York Times” хабар берди.
Қайд этилишича, совуқ оқибатида ўн киши ҳалок бўлган, улардан уч нафари гипотермия туфайли вафот этган. Об-ҳаво туфайли аэропортлар 2 минг рейсни бекор қилган, яна 13 минг рейс кечиктирилган.
Шунингдек, бўрон магистраль йўлларнинг ёпилишига, самолёт парвозларининг бекор қилинишига, мактаблар ва давлат идораларининг ёпилишига олиб келган.
Хабарга кўра, рекорд даражадаги қор ёғиши Луизиана, Алабама ва Флорида штатларида кузатилмоқда. Миллий об-ҳаво хизмати жанубда кескин совуқ ҳаво ҳарорати ҳақида ҳам огоҳлантирган.
“Арктика ҳаво массалари Форс кўрфази қирғоғи бўйлаб бир кечада ҳаво ҳароратининг кенг тарқалишига олиб келади ва совуқ ҳаво электр таъминотидаги узилишларни ёмонлаштиради”, дейилади хабарда.
Аксарият жанубий штатлар, жумладан Луизиана, Миссисипи ва Алабама қор бўрони туфайли биринчи фавқулодда ҳолат эълон қилган. Кўпгина мактаблар ишни тўхтатган.
22 январга ўтар кечаси Техаснинг баъзи ҳудудларида ҳаво ҳарорати минус 34 даражагача, Айова штатида эса минус 38 даражагача пасайган. Хьюстонга тахминан 8 см қор ёққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг марказий ҳудудларига қаттиқ қор бўрони ёпирилиши оқибатида камида тўрт киши ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар берилганди.