АҚШда уй шароитида COVID-19 га тест топшириш мумкин бўлди

Олам

image

АҚШда уй шароитида коронавирусга тест топшириш имконияти яратилди. АҚШ Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси буни тасдиқлаган. 

Тест рецепт асосида сотилади. Нархи тахминан 50 доллар атрофида бўлади.

14 ёшдан катта одамлар агар ўзларида коронавирус аломатларини сезишса, тестдан фойдаланиб кўришлари мумкин бўлади. Тест бурун-халқумдан олинади. Натижа 30 дақиқа ичида тайёр бўлади. 

Worldometers маълумотларига кўра, АҚШда пандемия бошланганидан буён 11 млн 695 минг 711 киши коронавирус билан касалланган, 254 минг 255 нафар бемор вирус қурбони бўлган. Иккала кўрсаткич бўйича ҳам АҚШ дунёда биринчи ўринда бормоқда. 

Дунёда коронавирусга чалинганлар 55 млндан ошган. 1,3 млн бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

тест коронавирус

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг