Бурак Денизнинг қонида наркотик модда аниқланди
Маданият-санъат
−
16 Апрель 2770 2 дақиқа
Кўплаб машҳур фильмлари орқали Ўзбекистонда ҳам танилган туркиялик актёр ва модель Бурак Денизнинг тест учун топширган соч ва қон намуналаридан гиёҳванд моддалар топилди. Бу ҳақда “Yeniçağ” хабар берди.
Қайд этилишича, тергов доирасида Суд тиббиёт институтида ўтказилган текширувларда актёр Бурак Дениз, актриса Серра Пиринч ва Энес Гулердан олинган намуналарда “марихуана” ва “кокаин”, қўшиқчи Утку Унсалда эса “марихуана”, қўшиқчи Симге Сағинда эса дори таркибидаги фаол модда аниқланган.
Энди Бурак Дениз нафақат жиноий жавобгарликка тортилиши, балки реклама ва шартномаларидан ҳам айрилиши эҳтимоли бор. Бундан олдин ҳам Дениз маст ҳолатда кўплаб можароларга аралашган.
Маълумот учун, Бурак Дениз 35 ёшда. Унинг кинодаги дебюти 20 ёшида, Шенай Гурлер ва бошқа актёрлар билан бирга суратга тушган “Коллеж кундалиги” номли ёшлар сериали билан бошланган. Унга кейинги “Қочоқ” сериали шуҳрат келтирган. У иштирок этган “Ёқимтой алдоқчи қизчалар“ (Tatlı Küçük Yalancılar) сериали ҳам машҳур бўлган, “Бизнинг ҳикоя” сериали туфайли эса Бурак хорижда ҳам танилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бурак Дениз полициянинг гиёҳвандликка қарши операцияси доирасида Истанбулда қўлга олинганди. Дениз билан бирга машҳур санъаткорлар Мерт Демир, Эмре Фел Ўзтурк ва Эндер Эрўғли ҳам ҳибсга олинган эди.
Шунингдек, гиёҳвандлик иши доирасида туркиялик актриса Ҳанда Эрчелни ҳибсга олишга ордер берилганди. Кейинроқ унинг тест намуналарида наркотик моддалар аниқланмади.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель