АҚШда “Турк уйи”га ҳужум қилган шахс қўйиб юборилди

3-саҳифа

image

Нью-Йорк суди жорий йилнинг 22 май куни Америка пойтахтида жойлашган “Турк уйи”га ҳужум қилган Ражаб Оқбийикни шартли озод қилиш қарорини чиқарди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.

Қарор кеча, 28 май куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 20:30 да қабул қилинган. Оқбийик талончиликка уриниш, террорчилик жинояти ва жиноят содир этиш учун қурол сақлаш, террор таҳдидини қилиш, жиноий бузуқлик ва таҳдид қилишда айбланган.

Суд ҳукмига кўра, унга “Турк уйи” биносига яқинлашиши ва унга туташ ҳудудларда бўлиши тақиқланди.

Кейинги суд мажлиси 25 июлга белгиланган. Суд мажлиси якунида Оқбийик шериф ҳамроҳлигида Нью-Йоркдаги Бельвью шифохонасининг руҳий касалликлар бўлимига юборилиб, унинг руҳий ҳолати етарли ёки йўқлиги аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, 22 май куни Нью-Йоркдаги Манхэттен ҳудудида Туркия Бош консуллиги жойлашган “Турк уйи” биносига ҳужум уюштирилганди. У ерда Туркия президентлик сайловларининг иккинчи босқичида овоз бериш жараёни ўтаётган бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нью-Йорк Турк уйи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг