Нью-Йоркдаги “Турк уйи”га ким ҳужум қилгани аниқланди

Олам

image

АҚШ Нью-Йоркдаги “Турк уйи”га уюштирилган ҳужумда гумонланувчини қидирмоқда. Бу ҳақда Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлиги хабар берди

Айтилишича, Туркия расмийлари тергов ишлари натижасида гумонланувчининг шахсини аниқлади. У Гиресун вилоятида рўйхатга олинган ва Туркияда “танага зарар етказиш, таҳдид қилиш ва гиёҳванд моддалар сақлаш” айби билан судланган Ражаб Оқбийик бўлиб чиққан. Туркия ҳукумати маълумотни Нью-Йорк полиция департаменти (NYPD)га етказган.

NYPD терговни кучайтирган ва гумондор яшаган уйсизлар бошпанасида рейд ўтказган. Гумонланувчи ҳақидаги ҳисоботда унинг руҳий муаммолари борлиги қайд этилган. Ражаб Оқбийик ҳамон қидирувда.

Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли эса Анқара Қўшма Штатлардан Туркия дипломатик ваколатхоналарини зарур ҳимоя билан таъминлашини кутаётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 22 май куни Нью-Йоркдаги Манҳеттен ҳудудида Туркия Бош консуллиги жойлашган “Турк уйи” биносига ҳужум уюштирилганди. У ерда Туркия президентлик сайловларининг иккинчи босқичида овоз бериш жараёни ўтаётган бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Туркия Нью-Йорк Турк уйи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг