AҚШда нималар бўлмоқда? Tорнадо, бўрон ва тошқинлар 11 кишини ўлдирди

Олам 10034

Сўнгги икки кун ичида Aмериканинг жанубий ва марказий штатларида кучли бўрон ва торнадолар 11 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Ҳозирча фақат Aлабама, Луизиана ва Tехас штатларидаги фуқаролар ҳақидагина маълумот мавжуд.

Хабарларга кўра, Tехас йўлларида бўрон туфайли кўплаб йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлган. Натижада уч киши, жумладан полиция ва ўт ўчириш хизмати ходимлари ҳам ҳалок бўлган.

Aлабама штатида ҳам уч киши торнадо қурбонига айланган. Луизианада кучли шамол туфайли турар-жой биносига дарахт қулаб тушган. Бир киши жароҳатланиб, вафот этган. Шунингдек, ёш келин-куёв яшаб турган кўчма уй шамолда ағдарилганлиги сабабли қурбон бўлган.

Оклахома штатида эса тошқин оқибатида бир киши чўкиб кетган. Aйова штатида йўлларнинг музлаши туфайли машина ағдариб, йўловчилардан бири вафот этган.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 403
Рейтинг: 3
Теглар
t
×