АҚШда нефть-газ саноатини қутқаришга ҳаракат бошланди
Олам
−
21 Апрель 2020
4242АҚШ Президенти Доналд Трамп Энергетика ва Молия вазирликларига мамлакатдаги нефть-газ компанияларини қўллаб-қувватлаш режасини ишлаб чиқишни топширганини маълум қилди.
“Биз буюк америка нефть-газ саноатига ҳеч қачон панд бермаймиз. Мен Энергетика ва Молия вазирлигига бу муҳим компаниялар ва иш ўринлари узоқ вақт давомида таъминланиши учун режа ишлаб чиқиш ва маблағ ажратишни топширдим”, деган Трамп Twitter`даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 апрель куни WTI маркали нефть нархи тарихда илк бор манфийга тушиб кетди ва бир баррели -40,32 доллардан баҳоланди. Яъни сотувчи нефтни олган харидорга пул берадиган бўлди. Бундай пасайиш талабнинг кескин тушиб кетиши ортидан юз берди.
Бугун WTI маркали нефть нархи яна мусбат кўрсатгичга қайтди ва бир баррели 2 доллардан қимматроққа баҳоланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь