AҚШда коронавирусга қарши вакцина синовдан ўтказилмоқда
Жамият
−
18 Март 2020
9508Сиэтлдаги Миллий аллергия ва юқумли касалликлар институти кўнгиллиларда янги коронавирус вакцинасини синовдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда AиФ хабар бермоқда.
Синов жараёнида 45 киши иштирок этади. Уларнинг ҳар бирига 28 кунлик икки марталик вакцина юборилади.
Вакцина Миллий институт томонидан Массачусетс штатидаги Модерна биотехнология компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.
Вирус инфекциясининг олдини олиш учун ҳозирда тасдиқланган вакциналар мавжуд эмас, аммо америкалик олимлар СAРС синдроми ва МЕРС каби коронавирусларининг дастлабки тадқиқотлари туфайли мРНA-1273 ни ишлаб чиқишга муваффақ бўлди.
Олимлар коронавируснинг янги турига қарши хавфсиз вакцина бемор аҳоли орасида ўлимнинг олдини олади ва оғир ҳолатлар сонини камайтиради, деб умид қилмоқда.
Коронавирус дорилари ҳозирда бутун дунё бўйлаб ишлаб чиқарилмоқда.