AҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Олам
−
14 Март 2020
10567Коронавирус тарқалиши сабабли AҚШда фавқулодда вазият эълон қилинди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
Оқ уй раҳбари Дональд Трампнинг айтишича, бу режим коронавирус билан курашиш учун 50 миллиард долларгача маблағ ажратиш имкониятини беради.
Маълумот учун, АҚШда ҳозирда 2 294 киши коронавирус юқтириб олган. 50 киши вафот этган.
13 март куни Эстонияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. 1 майга қадар у ерда барча оммавий йиғилишлар, концертлар ва спорт тадбирлари тақиқланди. Музейлар ва кинотеатрлар ёпилиб, мактабларда масофадан ўқитиш тизимига ўтилди. Шифохона ва қамоқхоналарга кириш тақиқланди, чегарада, аеропорт ва портларда санитария назорати кучайтирилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь