АҚШ Европани Ҳиндистонга босим ўтказишга чақирди

Олам

image
Трамп Россия-Украина музокараларидан чиқиб, урушни томоша қилмоқчи – ОАВ north_east

Трамп Россия-Украина музокараларидан чиқиб, урушни томоша қилмоқчи – ОАВ

АҚШ Европа давлатларидан Ҳиндистонга нисбатан Америка жорий қилган чоралар билан бир хил санкцияларни қўллаб, ушбу мамлакатга босим ўтказишга чақирди. Бу ҳақда “India Today” хабар берди.

Нашрга кўра, Вашингтон Европадан Ҳиндистонга нефть ва газ етказиб беришни тўлиқ тўхтатишни ҳамда Қўшма Штатлар сингари ҳинд маҳсулотларига қўшимча божлар жорий этишни талаб қилмоқда.

Оқ уй вакилларининг фикрига кўра, айрим европалик раҳбарлар очиқчасига АҚШ раҳбари Дональд Трампнинг Украинадаги можарони тугатиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаётгандек кўринса-да, аслида Аляскада бўлиб ўтган Россия–АҚШ саммити натижаларини сусайтиришга уриняпти. 

Қайд этиш жоиз, АҚШ Россия билан савдо қилгани учун Ҳиндистонга катта божлар билан таҳдид қилиб келади. Ўтган ойда Трамп маъмурияти Россия билан алоқа қилгани учун Нью-Деҳлига қарши қўшимча бож чораларини жорий қилди. Аввал 25 фоизлик бож киритилган бўлса, 27 августдан бошлаб умумий тариф 50 фоизга етди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Европа Иттифоқининг Россиядан нефть импорти бўйича танқидларини “асоссиз ва мантиқсиз” деб атаганди. Вазирликка кўра, ғарбликларнинг ўзи ҳам Россия билан алоқаларни узмаган ва ҳозиргача шерикчилик қилиб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Европа Ҳиндистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг