AҚШ Европага яна бир “зарба” бермоқчи

Олам

image

Бутунжаҳон савдо ташкилоти (ЖСT) Европа Иттифоқи Airbus ишлаб чиқарувчисига ноқонуний субсидиялар беришни тўхтатмаганлигини аниқлади. Шунинг учун AҚШ Европага қарши янги санкцияларни қўллаши мумкин. Бу ҳақда ташкилотнинг веб-сайтида хабар берилди.

Mаълум қилинишича, Франция, Германия, Испания ва Буюк Британия расмийлари ЖСTнинг огоҳлантиришлари ва талабларига қарамай AAirbus'га A350 ва A380WXB ишлаб чиқаришда ёрдам беришда давом этган. Mазкур хабар эълон қилингач, Европа Иттифоқи A380 ни сотишдан воз кечганини эълон қилди.

Европа Иттифоқи бу ҳукмга қарши 10 декабргача апелляция киритиши мумкин, аммо Bloomberg'нинг таъкидлашича, апелляцияни кўриб чиқиш муддати маълум эмас. Гап шундаки, 10 декабрдан кейин ЖСT апелляция органида янги ишлар бўйича қарор қабул қилиш учун етарли аъзолар бўлмайди.

Октябрь ойида Aмерика Қўшма Штатлари Airbus учун субсидия масаласида 7,5 миллиард доллар миқдоридаги европа импортига қўшимча божларни жорий қилиш ҳуқуқини қўлга киритган. Бу миқдор 2002 йилдаги рекорд кўрсаткичдан деярли икки баравар кўп.

ЖСT доирасида AҚШ ва Европа ўртасидаги суд жараёни 15 йил давом этади. Европа Иттифоқи Вашингтон киритмоқчи бўлган ҳар қандай чеклов чораларига аниқ жавоб беришини ваъда қилмоқда. Mутахассислар бундай зарбалар, хусусан бир-бирига банк маълумотлари билан таҳдид қилиш йирик савдо шериклари ўртасида  савдо уруши ҳали тугамаслигини исботлаётганини айтишмоқда.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

AҚШ

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг