Фарғонада мактабнинг ёшлар етакчиси пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Фарғона вилояти Бувайда туманидаги умумий ўрта таълим мактабларининг бирида ёшлар етакчиси пора билан ушланди. Бу ҳақда “Бу кун” информацион дастурида хабар қилинди.

Бувайда туманидаги умумий ўрта таълим мактабларининг бирида ёшлар етакчисм лавозимида фаолият юритувчи фуқаро унга мурожаат қилган кишининг қизини  2 минг AҚШ доллари эвазига Наманган давлат университетининг жисмоний тарбия ва спорт йўналишига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.  

Лекин бу фуқаро Ўзбекистон Бош прокуратурасига ҳолат юзасидан мурожаат қилган. Натижада гумонда бўлган ёшлар етакчиси воқеа жойида далилий ашёлар билан ушланган. Гумонланувчи агар абитуриент ўқишга кира олмаса бу пулларни қайтариб бермоқчи бўлганини билдирган. 

Ҳолат юзасидан  Фарғона вилоят ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

пора Фарғона AҚШ жамият

Баҳолаганлар

345

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг