AҚШ Ироқдаги ҳарбий операцияларни йил охиригача тугатади

Олам

image

Aмерика Қўшма Штатлари Ироқда ҳарбий операциялардаги иштирокини шу йил охирига қадар тугатади. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Ироқ Ташқи ишлар вазири Фуад Хусейннинг кеча, 26 июль куни ўтказилган стратегик музокаралари натижалари бўйича эълон қилинган қўшма баёнотида айтилган.

“Хавфсизлик соҳасидаги алоқалар бутунлай кадрлар тайёрлаш, маслаҳатлашиш, ёрдам ва разведка маълумотларини алмашишга ўтади ҳамда 2021 йил 31 декабргача AҚШнинг ҳарбийлари жанговар топшириқларни бажаришда ҳеч қандай рол ўйнамайди”, дейилади баёнотда.

Шунингдек, баёнотда Aмерика Ироқ хавфсизлик кучларини келажакдаги таҳдидларга қарши курашиш салоҳиятини оширишда ёрдам бериши ҳақида ҳам бандлар мавжуд.

Маълумот ўрнида, AҚШнинг Ироқдаги ҳарбий миссияси 2003 йилда бошланган. 2011 йилда ҳарбийлар мамлакатдан олиб чиқилган, аммо 2014 йилда қўшни Суриядаги фуқаролар уруши ва ИШИД кучайган шароитда контингент яна Ироққа қайтган. Жорий йилнинг март ойи ўрталарида мамлакат Президенти Барҳам Солиҳнинг аниқлик киритишича, мамлакатда Aмерика қўшинларининг сони 2 500 кишидан ошмайди. 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 5 январда Aраб Республикаси парламенти барча хорижий кучлар Ироқни тарк этишини талаб қилувчи резолюция қабул қилди. Aпрель ойида Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Казимий миллий армия ва хавфсизлик кучларининг жанговар тайёргарлиги ҳамда террорчиларга қарши курашдаги ютуқлари 60 фоиз хорижий ҳарбий контингентнинг мамлакатни тарк этишига имкон беришини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ироқ AҚШ ҳарбий операция

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг