Tesla энг арзон электромобилини янгилайди

Технология 5707
image

Aмериканинг Tesla компанияси ўзининг Моdel 3 электромобилини янгилашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "The Driven" хабар берди.

Таъкидланишича, автомобиль янги оптика, бошқача руль ва марказий консолга эга бўлади. Бундан ташқари, электромобилда хром қисмлари сезиларли даражада камайтирилади. Шунингдек, машинанинг автопилот тизими янгиланмоқда.

Бугунги кунда Tesla Model 3 автомобили бир нечта вариантларда тақдим этилган. Автомобилнинг энг арзон орқа ғилдиракли версияси битта заряд билан 418 км масофани босиб ўтишга қодир. Автомобиль 5,6 сонияда 100 км/соатгача тезлашади.

Long Range ва Performance версияларидаги тўлиқ ғилдиракли Tesla Model 3 эса битта заряд билан 499 кмгача юра олади. Мос равишда бу икки версия 4,5 ва 3,3 сонияда 100 км/соатгача тезлашади.

AҚШда Tesla Model 3 нархи 31 минг 690 доллардан бошланади.

Рушанабону Султонова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 298
Рейтинг: 3
Теглар
t
×