Tesla болалар учун $225 қийматли мувозанат велосипеди чиқарди

Технология

image

Tesla компанияси болалар учун Balance Bike for Kids мувозанат велосипеди (беговел)ни тақдим этди. Янги маҳсулот аллақачон Tesla Shop онлайн дўконида сотувга чиқарилган. Бу ҳақда “Electrek” хабар берди.

Беговел – педал ва узатма механизмига эга бўлмаган велосипед бўлиб, бола уни оёқлари билан ердан туртиб ҳаракатлантиради. Мутахассислар фикрича, бу оддий велосипедга ўтишдан олдин мувозанатни сақлаш кўникмасини ривожлантиришга ёрдам беради.

Модель енгил магний рамка, беш хил баландликка созланадиган ўриндиқ, ён томонида Tesla ёзуви ва олд қисмида компаниянинг “T” логотипи билан жиҳозланган.

 

Ишлаб чиқарувчига кўра, велосипед боланинг оёғи узунлиги камида 35 сантиметр бўлиши, вазни эса 35 килограммдан ошмаслиги учун мўлжалланган. Йиғиш учун эса керакли асбоблар тўпламга киритилган. Компанияга кўра, мувозанат велосипеди 2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Tesla компанияси талабнинг пасайиши ва рақобатчиларнинг босим ўтказиши фонида Европа бозори учун Model 3 электромобилининг арзонлаштирилган версиясини тақдим этганди. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг