Тошкентда Tesla’ни 214 км тезликда бошқарган ҳайдовчи ушланди (видео)
3-саҳифа
−
24 Май 6852 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Tesla машинасининг ҳайдовчиси 214 км соат тезликда ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлги бошқармаси маълумот берди.
Маълум қилинишича, айрим марказий кўчаларда автомобиль тезлиги 200 км/соатдан ошиб кетган.
Ҳолат юзасидан ўтказилган суриштирув ишлари давомида ҳайдовчининг шахси аниқланган. Қоидабузар ЙҲХБга чақирилиб, унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Бироқ идора ҳайдовчига қандай жазо қўлланганига аниқлик киритмаган.
Эслатиб ўтамиз, 22 май куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Nexia-3 машинаси йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб кетганди. ЙТҲ оқибатида Nexia-3 транспорт воситаси йўловчиси олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Транспорт воситаси ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатилган.
Live
Барчаси