АҚШ Ўзбекистонга ўзининг АЭС технологияларидан фойдаланишни таклиф қилди

Жамият

image

АҚШ фуқаролик атом энергияси технологияларига сармоя киритиш учун Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишни интиқлик билан кутмоқда. Бу ҳақда 21 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ўртасидаги телефон мулоқотидан сўнг Қўшма Штатлар Давлат Департаменти матбуот котиби Тэмми Брюс маълум қилди.

“Қўшма Штатлар муҳим фойдали қазилмалар ва АҚШнинг фуқаролик атом энергияси технологияларига сармоя киритиш учун ўзаро манфаатли имкониятларни таъкидлаб, Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишни интиқлик билан кутмоқда”, дейилади расмий пресс-релизда.

Шунингдек, АҚШ Давлат котиби Ўзбекистон билан Марказий Осиё хавфсизлигини таъминлашни ҳам муҳокама қилган.

АҚШ Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича тендерда қатнашмоқчи north_east

АҚШ Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича тендерда қатнашмоқчи

“Давлат котиби Марко Рубио бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан суҳбатда АҚШ Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Давлат котиби Рубио ва Ташқи ишлар вазири Саидов янада тинч ва фаровон Марказий Осиёни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамкорликни давом эттириш, жумладан, C5+1 дипломатик платформаси орқали ҳамкорликни муҳокама қилди”, дейилган хабарда.

Қолаверса, Рубио Ўзбекистонга ноқонуний миграцияга чек қўйиш борасидаги ҳамкорлик ва терроризмга қарши биргаликдаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирган.

Маълумот учун, ўтган йил ёзда Ўзбекистон ва Россия Жиззахда кам қувватли АЭС қурилиши бошланиши ҳақида протокол имзолаган. Лойиҳанинг қурилиш ишлари Жиззах вилоятида амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, АЭСнинг умумий қуввати 330 МВт ташкил қилади (олти блокдан ҳар бири 55 МВт қувватга эга). “Росатом” станция қурилишининг асосий пудратчиси сифатида қатнашади, лойиҳага маҳаллий компаниялар ҳам жалб қилинади. АЭС 2029-2033 йиллар оралиғида босқичма-босқич фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бахтиёр Саидов АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан телефон мулоқоти ҳақида ёзганди. Аммо унда юқорида саналган атом электр станциялари технологиялари ҳамда ноқонуний миграция борасида ҳеч нима дейилмаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ўзбекистон АЭС Бахтиёр Саидов Марко Рубио

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг