АҚШ Қизил денгизда ҳусийларнинг дронларини уриб туширди 

Олам

image

АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг “Thomas Hudner” эсминеци Қизил денгиз устида Ямандаги ҳусийлар ҳаракати назорати остидаги ҳудудлардан учирилган кўп сонли камикадзе дронларини уриб туширди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) матбуот хизмати хабар берди.

“Дронлар кема Қизил денгизда патруллик қилаётганда уриб туширилди”, дейилади CENTCOM баёнотида.

Марказий қўмондонлик Америка эсминеци ҳеч қандай зарар кўрмаганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз,  ҳусийлар 31 октябрдан бери Исроилга ракеталар ва учувчисиз самолётлар ёрдамида бир неча бор ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинганди. 19 ноябрь куни ҳусийлар Қизил денгизда Исроил кемаларига ҳужум қилиш билан таҳдид қилган, кейинроқ эса Исроилга алоқадор тижорат кемаси қўлга олингани эълон қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Яман ҳусийлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг