Яман ҳусийлари Исроилга қарши уруш эълон қилди (видео)

Олам

image

Бугун, 31 октябрь куни Ямандаги “Ансор Аллоҳ” (ҳусийлар) ҳаракати Исроилга расман уруш эълон қилди. Тегишли баёнот ҳусийлар расмий вакили Яҳё Сари Анунинг  X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида эълон қилинди

“Қуролли кучларимиз Исроилдаги турли нишонларга кучли баллистик ва қанотли ракеталар, шунингдек, кўп сонли учувчисиз самолётларни учирди. Биз Исроил тажовузи тўхтамагунча, ракеталар ва дронлардан фойдаланган ҳолда яхшироқ ҳужумлар уюштиришда давом этамиз”, деган генерал. 

Яҳё Сари ҳусийларнинг ҳозирги ҳаракатлари Фаластиндаги мазлумларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган учинчи операция эканини даъво қилган.

Исроил мудофаа кучлари матбуот хизмати ҳам мамлакат жанубидаги Эйлат ҳудудига учувчисиз самолёт бостириб киргани ва сиреналар янграганини маълум қилган. Кейинчалик KAN радиоси дрон Ямандан учирилганини ва Қизил денгиз осмонида уриб туширилганини хабар қилган.

Маълумот учун, ҳусийлар Яманда фаолият юритаётган ярим ҳарбийлаштирилган гуруҳ ҳисобланади. Улар 2004 йилда Яман ҳукуматига қарши қуролли қўзғолон кўтариб, мамлакат жанубидаги айрим ҳудудларни аста-секин назоратга олган. Ҳусийлар 2011 йилда Ямандаги инқилобда қатнашган, оқибатда президент Али Абдулла Солиҳ истеъфога чиққан. 2015 йил бошидан, Яман пойтахти Сана эгалланиб, Инқилобий кенгаш тузилганидан сўнг, у Яманда амалда ҳукмрон ташкилот бўлиб келмоқда. Инқилобий кенгаш раиси Муҳаммад Али ал-Ҳусий эди. Унинг Яман устидан ҳукмронлиги қонунийлиги БМТ ва Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши томонидан тан олинмаган. Ҳусийлар ҳарбий ва молиявий ёрдамни Эрон ва “Ҳизбуллоҳ”даги иттифоқчиларидан яширган деб тахмин қилинади. Гуруҳ 2004 йил сентябрида Яман армияси томонидан ўлдирилган унинг асосчиси ва собиқ раҳбари Ҳусайн ал-Ҳусий шарафига номланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин Исроил Яман ҳусийлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг