АҚШ Исроилга 2 минг аскардан иборат денгиз пиёдасини юборади – CNN

Олам

image

АҚШ Мудофаа вазирлиги Исроил қирғоқларига икки минг нафар денгиз пиёда аскарларининг тезкор кучларини юборишга қарор қилди. Бу ҳақда манбаларига таяниб, CNN хабар берди.

Ушбу маълумотларга кўра, денгиз пиёдалари Исроилдаги АҚШ армиясининг ҳарбий қувватини оширади, улар таркибига аввалроқ минтақага юборилган USS Jerald R.Ford ва USS Eisenhower самолёт ташувчилари ҳам киради.

Қайд этилишича, ушбу ҳаракатлардан мақсад Исроилни қўллаб-қувватлаш ва Эронга тўхтатувчи сигнал юбориш орқали можаронинг эҳтимолий кенгайишига йўл қўймасликдир.

Денгиз пиёдалари қаерда жойлаштирилиши маълум қилинмаган, бироқ улар Исроилнинг жанубий қирғоқларидаги Қизил денгиз ҳудудига юборилса, АҚШ қўшинлари мамлакатнинг икки қирғоқ чизиғига яқин бўлади.

АҚШ Мудофаа вазирлиги веб-сайтида эълон қилинган баёнотдан келиб чиққан ҳолда, Қўшма Штатлар Исроилни кейинги ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳамма нарсани олишини таъминлашга интилмоқда.

“Биз Исроилнинг ҳаво мудофааси, аниқ бошқариладиган ўқ-дорилар, артиллерия ва тиббий ёрдамни ўз ичига олган эҳтиёжларини қондириш учун ишлаяпмиз”, дейди Пентагон матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингх.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Яқин Шарқ учун оператив масъулиятни ўз зиммасига олган АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) минтақага F-15E Strike Eagle қирувчи-бомбардимончи самолётлари етиб келганини эълон қилганди. Шунингдек, аввалроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Пентагон раҳбари Ллойд Остин Исроилга борганди.  У ерда Блинкен агар бошқа давлатлар ёки террорчилар Исроилга ҳужум қилса, АҚШ Исроилни ҳимоя қилишини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил денгиз пиёдаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг