Блинкен ортидан Пентагон раҳбари ҳам Исроилга борди (видео)
Олам
−
13 Октябрь 2023
7467Бугун, 13 октябрь куни АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Исроилга борди. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
"Ҳозиргина Тель-Авивга қўндим. Бугун мен Бош вазир Нетаньяху, Мудофаа вазири Йоав Галант ва бошқа юқори мартабали раҳбарлар билан учрашиб, АҚШнинг Исроил хавфсизлигини қўллаб-қувватлаши қатъий эканини кўрсатиш ва улар билан мудофаа эҳтиёжларини юзма-юз муҳокама қилиш учун учрашаман", деб ёзган Ллойд Остин.
Шунингдек, у Қўшма Штатлар "Исроил халқи билан бирга" эканини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 октябрь куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Исроилга борганди. У Яқин Шарқнинг яна бир қанча давлатларига ташриф буюришни режалаштирган. Бош вазир Биньямин Нетаньяху билан бирга ўтказган матбуот анжуманида Блинкен агар бошқа давлатлар ёки террорчилар томонидан Исроилга ҳужум қилинса, АҚШ Исроилни ҳимоя қилишини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь