АҚШ фуқароларини Ливандан эвакуация қилишга тайёрланмоқда – NBC

Олам

image

АҚШ Қуролли кучлари ўз фуқароларини эвакуация қилиш мақсадида Ливан чегараларига яқин келмоқда. Бу ҳақда NBC телеканали хабар берди.

Айтилишича, Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги қаршилик кучайиб бораётгани туфайли Пентагон АҚШ ҳарбий кучларини Исроил ва Ливанга яқинроқ кўчириб, ўз фуқароларини эвакуация қилишга тайёрланмоқда.

NBC манбаларига кўра, АҚШ эҳтимолий эвакуация ва “коалицион ҳарбий операциялар”ни бошқариш мақсадида Яқин Шарқдаги ҳамкорлари билан музокаралар олиб бормоқда.

Бундан аввалроқ, АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Мэттью Миллер АҚШ ҳозирча америкаликларни эвакуация қилиш режасини эълон қилиш ёки ўз фуқароларига давлатни тарк этишни тавсия қилмоқчи эмаслигини маълум қилганди.

Июнь ойининг ўрталарида Исроил Ливанга ҳужум қилиш режасини тасдиқлаганди. Ҳозирда Исроил “Ҳизбуллоҳ” ракета отишмалари туфайли уйини тарк этган 60 минг исроилликларнинг ортга қайтиши учун чегарада 16 километрли буфер зонаси ташкил қилишни мўлжалламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Президенти Исроил Ливанни нишонга олаётгани ҳақида айтиб ўтганди.

Мавлуда Сатиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

эвакуация Ливан АҚШ Қуролли кучлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг