Россия таҳдиди: НАТО давлатлари аҳолини эвакуация қилиш режасини тайёрламоқда
Олам
−
20:22 650 2 дақиқа
НАТО мамлакатлари Россия таҳдиди сабабли аҳолини эвакуация қилиш режасини тайёрламоқда. Бу ҳақда “The Telegraph” хабар берди.
Қайд этилишича, Сувалки коридори – Беларусь ҳудудидан Калининград вилоятигача ўтадиган Литва-Польша чегарасининг тахминан 100 километрга яқин қисми бўлиб, НАТОнинг “ахиллес товони” (энг ожиз нуқтаси) ҳамда альянснинг шарқий қанотида Россиянинг асосий потенциал нишонларидан бири ҳисобланади. Ғарб разведка хизматларининг Россия Президенти Владимир Путин НАТО мамлакатларига қарши қуролли ҳаракатларгача бўлган эскалацияга бориши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантиришлари фонида, Литва ва Польша Россия ҳужуми юз берган тақдирга мўлжалланган режаларни тайёрламоқда.
Вильнюс ва Варшава аҳолини Сувалки коридори орқали эвакуация қилиш йўналишларини ташкил этиш учун процедуралар, логистика ва инфратузилмани тайёрламоқда. Чегарадаги машғулотларда иштирок этиш учун 20 га яқин польшалик ходим Литвага етиб борган. Синовларда Литва хизматларининг 3000 га яқин ходими ва 1000 нафар волонтёр иштирок этмоқда. Мамлакатлар ушбу режаларни амалга ошириш учун асос бўлувчи икки томонлама битим устида ишламоқда.
“Бу режалар, шунингдек, зарурат туғилганда Латвия ва Эстония аҳолисини ҳам эвакуация қилишни кўзда тутади”, дейди Литва Инқирозли вазиятларни бошқариш миллий маркази директори Вильмантас Виткаускас.
Ғарб махсус хизматларининг огоҳлантиришича, Путин Давлат думасига сайловлардан сўнг “яширин сафарбарлик” учун замин тайёрламоқда, ушбу жараёнда хизматга минглаб россияликлар чақирилиши мумкин.
“Биз, агар шундай қарор қабул қилинса, уни амалга ошириш имконини берувчи маъмурий тайёргарликни кузатмоқдамиз”, дейди улардан биридаги манба “The Telegraph” нашрига.
Виткаускаснинг айтишича, Литва, шунингдек, ҳарбий ҳаракатлар содир бўлган тақдирда, ўз сафарбарлигини таъминлаш ва “муҳим асосий лавозимларни эгаллаган шахсларнинг мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олиш” мақсадида Польша билан чегарада назорат жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия ҳукумати кўп йиллардан бери биринчи марта йирик қуролли низо учун мўлжалланган миллий ҳаракатлар режасини янгилагани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси