АҚШ Давлат котиби Зеленский билан учрашди
Олам
−
06 Сентябрь 2023
3506Бугун, 6 сентябрь куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Зеленский билан урушдаги мавжуд вазият ҳақида гаплашиш ва сентябрь ойида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси олдидан ўзаро ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида Киевга ташриф буюрди.
Ташриф чоғида Блинкен дастлаб ҳалок бўлган украиналик аскарлар шарафига ҳарбий қабристонга гулчамбар қўйган. Унинг ташрифи хавфсизлик нуқтаи назаридан олдиндан эълон қилинмаган. Бироқ, 5 сентябрь куни эрталаб Киев марказида транспорт ҳаракати қисман тўсиб қўйилган.
“Украиналикларнинг Нью-Йоркдаги муҳим миссияси бутун дунё бўйлаб ўз иттифоқчилари ва ҳамкорларига уруш кетаётган жойларда нималар бўлаётганини ва урушда уларнинг доимий ёрдамига муҳтожлигини тушунтиришда давом этишдан иборат. Биз эса уларни қўллаб-қувватлаш бўйича ушбу глобал саъй-ҳаракатларга етакчилик қилишда давом этамиз”, деган Блинкен журналистлар билан бўлган суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Блинкен Исроил ва Фаластин раҳбарлари билан гаплашгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси