АҚШ COVID-19 билан курашиш учун рекорд даражадаги 2,99 триллион доллар қарз олишни режалаштирмоқда

Олам

image
2020 йилда жаҳон иқтисодиёти 3 фоизга қисқариши кутилмоқда – Халқаро валюта жамғармаси north_east

2020 йилда жаҳон иқтисодиёти 3 фоизга қисқариши кутилмоқда – Халқаро валюта жамғармаси

АҚШ молия вазирлиги жорий чорак давомида коронавирус билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун деярли уч триллион доллар қарз олади. Бу 2008 йилдаги молиявий инқироз авжига чиққан пайтдаги қарз ҳажмидан беш баравар кўпдир.

Қарз ҳажми 2,99 триллион АҚШ долларни ташкил қилади. Бу мамлакат иқтисоди тарихидаги рекорд ҳисобланади. Бундан ташқари, 30 сентябргача департамент яна 3,7 трлн. долларлик давлат заёмларини чиқариши мумкин. Шуни инобатга олган ҳолда, 2020 молиявий йилда давлат заёмлари 4,5 трлн. долларни ташкил этади, ўтган йили бу кўрсаткич 1,28 трлн. доллар миқдорда эди.

Жорий йилнинг 24 апрель куни АҚШ Конгресси коронавируснинг мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирига қарши курашиш учун янги иқтисодий чоралар тўпламини тасдиқлади. Вакиллар палатаси қарийб 500 миллиард доллар ажратишга рози бўлди.

Шунингдек, Март ойи охирида АҚШ Сенати коронавирус пандемияси туфайли иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун икки триллион доллар ажратиш тўғрисида қонун лойиҳасини қабул қилганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан боғлиқ 1 212 955 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 188 068 нафари соғайган, 69 925 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 954 962 кишини ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Коронавирус АҚШда

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг