АҚШ ўз фуқароларига 1200 доллардан ёрдам пули тарқатади
Олам
−
27 Март 2020
8239Жорий йилнинг 25 март куни АҚШ Сенати коронавирус пандемияси туфайли мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2 триллион доллар миқдорда пул ажратди. АҚШ тарихидаги энг катта қийматли қонун лойиҳаси ўзида муҳим қонуний чораларни акс эттиради.
Қонунга кўра, давлат томонидан жисмоний шахслар ва оилаларга 250 миллиард доллар, кичик бизнес учун 350 миллиард доллар, ишсизлик нафақаси учун 250 миллиард доллар ва иқтисодий зарар кўрган компаниялар учун 500 миллиард доллар ажратилади.
Режага кўра, йиллик ойлиги ўртача 75 000 АҚШ доллари ёки ундан кам бўлган шахсларнинг ҳар бирига 1 200 АҚШ доллари, уларнинг ҳар бир фарзанди учун эса қўшимча 500 доллардан пул берилади. Шунингдек, шифохоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида 130 миллиард доллар ажратилади.
Маълумот учун, АҚШда коронавирус туфайли ишсизлик кўрсаткичи рекорд даражага чиқди. Статистикага кўра, ҳозирда мамлакатнинг 3,3 миллион аҳолиси ишсиз қолган.
Сўнгги маълумоталарга кўра, АҚШда коронавирус билан боғлиқ 86 012 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 1 301 нафари вафот этган, 753 нафари соғайиб кетган.