АҚШ байроғи туширилди. Америка Хитойнинг талабини бажарди
Олам
−
29 Июль 2020
33262Хитойнинг Чэнду шаҳридаги АҚШ Бош консулхонаси ёпилди. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
“Хитой томонининг талаби билан 27 июль соат 10:00 да АҚШнинг Чэндудаги Бош консулхонаси ёпилди”, дейилади идора хабарида.
Хитой ҳам АҚШдан ўрнак олиб, дипломатик ваколатхонага кирган.
Хитой ОАВ консулхонадаги АҚШ байроғи туширилиш тасвирланган видеони кенг тарқатяпти.
АҚШ-Хитой муносабатлари охирги вақтларда фақатгина салбий томонга ўзгариб боряпти. Америка Хьюстондаги Хитой консулхонасини ёпиб қўйиши муносабатларни янада кескинлаштирди.
Хитой АҚШнинг бу ҳаракатини халқаро ҳуқуқ нормасининг қўпол тарзда бузилиши деб баҳолади. Аммо ўзи ҳам ҳудди шундай жавоб берди. Икки давлат муносабати совуқлашишига коронавирус инфекциясининг кенг тарқалиб кетиши ҳам сабаб бўлди. Бундан ташқари, Хитойнинг Гонконг мухторияти хавфсизлиги тўғрисидаги қонуни ҳам муносабатларнинг ортга кетишига сабаб бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь