АҚШ аллақачон бизга ёрдам беришни бошлаган – Лавров
Олам
−
12 Май 2020
10233Россия коронавирусга қарши курашда хорижий шерикларининг, жумладан, Европа Иттифоқи ва АҚШнинг ёрдамини ҳам рад қилмайди. Бу ҳақда РФ Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
“Биз хорижий давлатлардан, жумладан Европа Иттифоқи аъзоларидан ҳам ёрдам қабул қиламиз. АҚШдан аллқачон ёрдам ва кўмак ола бошлаганмиз”, деди Россия ташқи сиёсат идораси раҳбари.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусга чалинганлар 232 243 нафарга етди. Бугунгача уларнинг 2116 нафари вафот этган ва 43,5 мингги соғайган.
Қайд этиш керакки, Россияда 3 майдан бери коронавирус беморлари кунига 10 мингдан кўпроққа ошиб боряпти.
Эслатиб ўтамиз, Россия Бош вазири Михаил Мишустин ва Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам коронавирус юқтириб олди.
LiveБарчаси