Россияда коронавирус юқтирганлар бир суткада қарийб 11 000 га кўпайди

Олам

image

Ўтган бир сутка давомида Россияда коронавирус билан боғлиқ 10 899 та янги ҳолат аниқланди. Бу ҳақда коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича тезкор штаб маълум қилди.

Янги коронавирус беморларининг энг кўпи Москва (5392), Москва вилояти (1063), Нижегород вилояти (354), Санкт-Петербург (339) ва Красноярск ўлкасида (227) аниқланган. Янги аниқланган беморларнинг 4704 нафарида касалликнинг клиник аломатлари йўқ. 107 киши эса ҳалок бўлган.

Россияда коронавирус эпидемияси бошланганидан бери 232 243 киши коронавирус юқтириб олди. Уларнинг 43 минг нафари соғайган, 2116 нафари эса ҳалок бўлган.

Россия коронавирус беморлари сони бўйича дунёда учинчи ўринда боряпти. Бу борада у АҚШ (1 385 834) ва Испаниядан (268 143) ортда қоляпти. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

176

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг