АҚШ аҳоли пунктларига зарба берди – Венесуэла Мудофаа вазирлиги
Олам
−
03 Январь 3370 1 дақиқа
АҚШ Венесуэланинг аҳоли яшаш пунктларига зарбалар берди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазири Владимир Падрино Лопес Telegram’даги видеомурожаатида маълум қилди.
Унинг қўшимча қилишича, эҳтимолий қурбонлар, жароҳатлар ва етказилган зарар миқдори ҳақидаги маълумотлар аниқланмоқда.
“Боливар миллий қуролли кучлари бутун халқаро ҳамжамиятга бугун, 3 январь куни эрта тонгда Венесуэла халқи Америка Қўшма Штатлари ҳукумати томонидан энг жиноий ҳарбий тажовузга учраганини эълон қилди. Ҳозирда ярадорлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот тўпланмоқда”, дейди вазир.
Аввалроқ, АҚШ Президенти Дональд Трамп Венесуэлага қарши кенг кўламли ҳужум муваффақиятли якунланганини эълон қилган эди. Америка етакчиси Венесуэла Президенти Николас Мадурога қарши самарали зарба ҳақида хабар берди, унинг сўзларига кўра, у ҳибсга олинган ва мамлакатдан чиқариб юборилган.
Live
Барчаси