АҚШ 2 500 нафар афғонни қочқин сифатида қабул қилади. Қолган 10 мингини-чи?

Олам

image
“Толибон” Ўзбекистонга хавф туғдиряптими? north_east

“Толибон” Ўзбекистонга хавф туғдиряптими?

Америка Қўшма Штатлари эвакуация қилинадиган афғон фуқароларининг 2 500 нафарини олдиндан режалаштирилганидек учинчи мамлакатга эмас, балки тўғридан-тўғри ўз ҳудудига олиб боради. Бу ҳақда “NBC News” Оқ уй маъмуриятидаги учта манбага асосланиб хабар берган.  

Бунгача Президент Жо Байден ўтмишда америкаликлар билан ишлаган минглаб афғон фуқароларини АҚШ эвакуация қилаётгани ҳақида эълон қилган эди. АҚШда доимий яшаш учун уларнинг аризалари кўриб чиқилгунга қадар афғон фуқароларини учинчи мамлакатга жўнатиш режалаштирилган эди. 

“Аммо 2 500 афғонистонлик — олиб чиқариладиган фуқаролар умумий ҳажмининг нисбатан кичик қисми аллақачон хавфсизлик текширувидан ўтган ва бу уларни оилалари билан тўғридан-тўғри АҚШга олиб чиқиб кетишга имкон беради”, деган Давлат департаменти расмийси ва Пентагоннинг икки расмийси. 

Таъкидланишича, улар тиббий текширувдан ўтгач, АҚШда қочқин сифатида қолиши мумкин. 

Қайд этилишича, яна 10 минг киши АҚШнинг хориждаги ҳарбий базасига ёки учинчи давлатга етказилади. Каналнинг тахминига кўра, эвакуация бир неча кун ичида бошланади. 

Маълумот ўрнида, Қўшма Штатлар билан ишлаган 20 мингга яқин афғонлар Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилгандан кейин ўзларининг ҳаётидан қўрқиб, АҚШга кўчиб ўтиш бўйича мурожаат қилди. Пентагон эса август ойининг охирига қадар Афғонистондаги барча аскарларни олиб чиқиб кетмоқчи, мамлакатда фақат Қобулдаги элчихонани қўриқлаш учун озгина контингент қолиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан америкаликларга ёрдам берган 9 минг афғонистонликка вақтинча бошпана беришни сўраган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон АҚШ

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг