Агуэро майдонга қайта олмаслиги мумкин

Спорт

image

“Барселона” ҳужумчиси Серхио Агуэро соғлиғидаги муаммолар сабаб фаолиятини якунлаши мумкин. Бу ҳақда “Satalunya Radio” нашри хабар берди.

Сўнгги текширувлар натижасида аргентиналик футболчининг юраги билан боғлиқ муаммолар таҳмин қилинганидан ҳам жиддийроқ бўлиб чиққан. Футболчининг ўзи эндиликда майдонга туша олмаслиги хавфи борлиги ҳақида аллақачон огоҳлантирилган.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Агуэро жорий йилнинг 30 октябрь Испания Ла лигасининг 12 туридан ўрин олган “Алавес”га (1:1) қарши ўйиннинг 41-дақиқасида кўкрак қафасидаги ноқулайлик ва енгил тахикардия туфайли алмаштирилган. Шундан сўнг, шифохонага ётқизилган ва юраги текширилиб, камида 3 ой майдонга туша олмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, “Барса”нинг янги мураббийи Хави Эрнандес клуб директори Матеу Алемани билан тизимдаги ўзгартириш керак бўлган жиҳатлар ҳақида суҳбатлашган ва футболчилар сингари жамоа шифокорларининг фаолиятидан норози эканликларини таъкидлашган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Серхио Агуэро Тахикардия

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг