Серхио Агуэро шифохонага ётқизилди

Спорт 2077
image

“Барселона” ҳужумчиси Серхио Агуэро шифохонага ётқизилди, яқин орада унинг юраги текширилади. Бу ҳақда клубнинг Twitter саҳифасида маълум қилинди.

Гап шундаки, 33 ёшли аргентиналик футболчи Ла лига 12 туридан ўрин олган “Алавес”га (1:1) қарши ўйиннинг 41-дақиқасида кўкрак қафасидаги ноқулайлик ва енгил тахикардия туфайли алмаштирилди. Унинг ўрнига Филиппе Коутиньо баҳсга қўшилди.

Шунингдек, Каталония клуби ҳимоячиси Жерар Пике ҳам 70-дақиқада алмаштирилди. У ўнг оёқ  мушакларидаги оғриқ туфайли майдонни тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, “кўк-анорранглилар” собиқ бош мураббийи Рональд Куман Агуэро 90 дақиқа майдонда ҳаракат қила олмаса-да, келгуси ўйинларда ундан фойдаланмоқчи эканини маълум қилган эди. Бироқ, Куман ишдан бўшатилди.

Маълумот учун, Агуэро янги жамоаси таркибида 3 та ўйин ўтказди ва “Реал Мадрид”га қарши кечган “Эль класико”да рақиб дарвозасини ишғол этди.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 65
Рейтинг: 3
t
×