“Барса” футболчилари клуб шифокорларининг фаолиятидан норози 

Спорт 961
image

Аввалроқ “Барса”нинг янги мураббийи Хави “Барселона”нинг янги бош мураббийи Хави Эрнандес клуб директори Матеу Алемани билан тизимдаги ўзгартириш керак бўлган жиҳатлар ҳақида суҳбатлашгани ҳақида хабар берган эдик. 

Эндиликда “Барселона” футболчилари ҳам клуб шифокорлари фаолиятидан норози эканликларини таъкидлашди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди. 

Қайд этилишича, аксарият футболчиларнинг жароҳат олаётгани айнан шифокорларнинг эътиборсизлиги билан боғлиқ. Футболчилар жорий мавсумда жамоа шифокорлари билан жанжаллашгани ҳақида хабарлар тарқалган. Айни вақтда тиббиёт штаби ходимлари “Барселона”нинг аввалги мураббийи Рональд Куман сиёсатини баҳона сифатида кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда клуб лазаретида 11 нафар футболчи бор. Улардан еттитасида мушаклар билан боғлиқ муаммолар мавжуд – Педри, Усмон Дембеле, Сержи Роберто, Гонсальес, Жерар Пике, Эрик Гарсия ва Ансу Фати. Дарвозабон Нето грипга чалинган, Агуэро юрагидаги муаммолардан азият чекмоқда, Мартин Брейтуэйтнинг тиззаси операция қилинган, Сержиньо Дест эса бел оғриғига дучор бўлган.

Маълумот учун, “Барселона” 11 очко жамғарган ҳолда Испания Ла лигасида 9-ўринда бормоқда. 
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 22
Рейтинг: 3.1
t
×