“Агробанк” бўлим бошлиғи қарийб 100 млн сўмни “растрата” қилди
Жамият
−
28 Октябрь 2019
6879Наманганда банк ходими тадбиркор билан бирга банк маблағларини талон-тарож қилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
“Тўрақўрғон А.Т.” МЧЖ раҳбари Ғ.Т. (1981 й.т.) АТБ “Агробанк” Тўрақўрғон тумани филиали бўлим бошлиғи Н.Э. (1990 й.т.) билан биргаликда ушбу банкдан 4 нафар фуқароларнинг номларига жами 99,2 млн сўм кредит пул маблағларини иссиқхона қуриш мақсадида олиб, талон-тарож қилганликлари аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратуранинг иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Тўрақўрғон тумани бўлими томонидан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми "б, в" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь