Агент “Реал”га Рафаэль Леауни сотиб олишни таклиф қилди

Спорт

image

“Милан”нинг португалиялик ҳужумчиси Рафаэль Леау ва клуб ўртасидаги янги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport”  нашри хабар берди. 

Леаунинг “Милан” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Январь ойида Леау “Милан”нинг таклифини рад этди. Футболчи клубни чин дилдан яхши кўради, аммо таклиф унинг талабларига мос келмади. Томонлар апрель-июнь ойларида яна музоакара ўтказади.

Тахминан бир ой олдин агент Жорже Мендеш “Реал Мадрид” вакиллари билан учрашиб, мадридликларга футболчи хизматларини таклиф қилди. Маълум бўлишича, Испания клуби Леау билан шартнома имзолаш ниятида эмас, чунки Леау Винисиус Жуниорнинг позициясида ўйнайди. Бундан ташқари, “Реал”нинг ёзда бошқа режалари ҳам бор. Масалан, “қироллик клуби” “Боруссия Дортмунд”дан Жуд Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

23 ёшли Леау жорий мавсумда “Милан” сафида барча турнирлар доирасида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Рафаэль Леау

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг