Афсонавий Марадонанинг рекорди янгиланди
Спорт
−
13 Февраль 2022
17054“Наполи” клубининг 30 ёшли италиялик ҳужумчиси Лоренцо Инсинье Италия чемпионатининг 25-турида “Интер”га қарши ўйинда гол уриб, ўз номини жамоа тарихига ёзиб қўйди. Бу ҳақда “Goal” хабар берди.
Бу гол Инсинье учун неаполитан клубидаги 116-гол бўлди, бунинг эвазига у 115 та гол урган афсонавий аргентиналик ҳужумчи Диего Марадонанинг кўрсаткичидан ўзиб кетди.
“Интер” билан ўйин 1:1 ҳисобда якунланди ва миланликлар очко йўқотди. Шунга қарамай, 54 очко тўплаган “нерадзуррилар”А Серияда етакчилик қилиб келмоқда. “Наполи” эса 53 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Бироқ наполиликлар кўпроқ ўйин ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, Инсинье 2022 йилнинг ёзидан бошлаб МЛС клуби – “Торонто” шарфаини ҳимоя қилади. У Шимолий Америка клуби билан 4 йиллик шартнома имзолади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь