Африка давлати Буюк Британияни судга берди
Олам
−
28 Январь 2007 1 дақиқа
Руанда ҳукумати Гаага шаҳридаги Халқаро арбитраж судига Буюк Британияга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди. Унда Британия Руанда ҳудудидан бўлган мигрантларни қабул қилиш бўйича икки томонлама келишув мажбуриятларини бажармаганликда айбланган. Бу ҳақда ҳукумат вакилига таяниб, “Deutsche Welle” хабар берди.
2024 йил 25 апрелда Британия томонидан тузилган икки томонлама келишувга кўра, Буюк Британия мигрантларни қабул қилиш ва уларни миллий иқтисодиётга интеграция қилиш эвазига Руандага молиявий ёрдам кўрсатиши лозим бўлган. Бироқ, 2024 йил июль ойида ҳокимият тепасига келган Кир Стармер бошчилигидаги янги Британия ҳукумати Руанданинг олдиндан розилигисиз келишувни ҳақиқий эмас, деб эълон қилган.
Келишувга кўра, Буюк Британия ўтган йилнинг апрелида ва шу йилнинг апрелида Руандага 100 миллион фунт стерлинг (138 миллион АҚШ доллари)ни икки тенг қисмда тўлаши шарт бўлган, аммо буни амалга оширмаган. Шунингдек, ўзини таъминлай олмайдиган руандалик мигрантларни учинчи давлатга кўчириш шарти ҳам бажарилмаган.
Руанда расмийлари низони дипломатик йўллар орқали ҳал қилишга уринишлари муваффақиятсиз якунлангандан сўнг ишни судга оширган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон меҳнат мигрантлари бўйича келишув бажарилмаётгани учун Россияни айблаб, судга берган эди.
Live
Барчаси